Компания тақдимоти
Лицензиялар ва сертификатлар
Прайс-листимизни юклаб олинг

Сифат назорати


«ATM SANITA PHARMA» МЧЖ ЧЭК корхонасининг тузилмасида назорат-таҳлил лабораторияси мавжуд бўлиб, унинг вазифалари ва жавобгарлиги Сифат Назорати Бўлимининг фаолияти билан қўшилиб кетган. Лаборатория дори воситаларининг кимёвий, физикавий-кимёвий ва микробиологик таҳлилларини ўтказувчи бўлинмаларни ўз ичига олади. Лаборатория O’zDSt ISO/IEC 17025:2007 талабларига мувофиқлик бўйича “Ўзстандарт” Аагентлиги миллий тизимида техник билимдонликка аттестациядан ўтказилган. СНБ мустақил тузилмавий бўлинма ҳисобланади ва сифат бўйича масъул Директорга бўйсунади.

СНБ штати тўлиқ малакали ходимлардан иборат. Лабораториядаги барча ходимлар учун лавозим йўриқномалари ишлаб чиқилган бўлиб, уларда зарур малакавий талаблар, вазифалар ва функциялар кўрсатилган.

Лаборатория хоналарининг тўғри режалаштирилиши тестдан ўтказиш турлари бўйича (кимёвий, физикавий-кимёвий, микробиологик ва ҳ.к.) таҳлилий ишларни алоҳида олиб боришни таъминлайди. Ускуналар, материаллар, реактивлар ва бошқаларнинг иложи борича оқилона жойлаштирилиши назорат қилинадиган турли дори воситалари намуналарини адаштириб юбориш эҳтимолини истисно этади. Прецизион тарозили  таҳлил ускуналарини жойлаштириш учун махсус стационар столларга эга тарози хонаси ташкиллаштирилган.

Стандарт намуналар, суюқ ва сочилувчи кимёвий реактивлар лабораториядаги махсус жиҳозланган омборхонада барча иқлим шароитларига амал қилган ҳолда сақланади, улар тегишли тарзда идентификация қилинган.

СНБ Agilent Technologies, Mettler Toledo, Atago, Shimadzu, General Electric, Testo каби жаҳоннинг етакчи компанияларида ишлаб чиқарилган барча зарур таҳлил ускуналари билан етарли миқдорда жиҳозланган.

Ҳар бир синов ускунаси қуйидаги ҳужжатларга эга: паспорт/спецификация/фойдаланиш бўйича йўриқнома. Уларда ускуна мақсади, келиб чиқиши, асосий техник характеристикалари, ўрнатиш ва малака бўйича маълумотлар, текшириш ва режали-техник хизмат кўрсатиш жадваллари кўрсатилган.

Лабораторияда маҳсулот назорати бўйича МТҲда кўзда тутилган барча методлар бажарилади. Уларнинг натижалари белгиланган шаклдаги таҳлил баённомаларига киритилади. Синовларни ўтказиш жараёнида олинган маълумотлар формулалар, ҳисоб-китоблар,  ВЭЖХ  хроматограммалари, спектрограммалар шаклида батафсил ёзиб борилади.

Микробиология лабораторияси турли тадқиқотларни олиб бориш учун барча зарур хоналар ва ускуналарга (стерилликка синовлар ўтказиладиган бокс, микробиологик тозаликка синовлар ўтказиладиган бокс, штаммлар билан ишлаш учун бокс) эга.

Микробиология лабораториясининг тоза зоналари ламинар шкафлар ва асосий ишлаб чиқаришдан автоном бўлган ламинар ҳаво оқими билан жиҳозланган. Синовларни ўтказиш шароитлари иложи борича ишлаб чиқариш шароитларига яқинлаштирилган.

СНБдаги барча хоналар иқлим шароитларини ўлчаш воситалари (психрометрлар ва термометрлар) билан жиҳозланган бўлиб, улар ёрдамида ҳарорат режимига амал қилиниши мунтазам равишда мониторинг қилинади ва қайд этиб борилади.

Ишлаб чиқариш жараёнидаги барча назорат турлари, шу жумладан СНБ назоратчилари томонидан ишлаб чиқариш хоналарида бажариладиган назорат синовлари ҳам, стандарт иш усуллари ёки ишлаб чиқариш йўриқномаларига мувофиқ амалга оширилади.

Иш жараёнида Сифат назорати бўлими томонидан ДВ сериясига ҳужжатлар тўплами шакллантирилади. Унда ишлаб чиқарилган ҳар бир номдаги дори воситаси сериясининг барча ишлаб чиқарилиш босқичлари ҳамда назорат нуқталари қайд этилади.