Компания тақдимоти
Лицензиялар ва сертификатлар
Прайс-листимизни юклаб олинг

Тауфон-Sanita

Тауфон-Sanita

Халқаро патентланмаган номи:

Таурин

Дори шакли:

Биринчи очилишини назорат қилувчи қалпоқча билан тиқинланган пластик томизғич-флаконларда 5 мл ёки 10 мл дан.
  • Хусусиятлари

    Таркиби:

    1 мл препарат таркибида қуйидагилар мавжуд:

    Фаол модда: Таурин - 0,04 г.

    Ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат, инъекциялар учун сув.

    Фармакологик хусусиятлари

    Фармакокинетикаси

    Маҳаллий қўллаганда таурин кўз муҳитларига ўтади ва ўзининг специфик таъсирини кўрсатади. Терапевтик дозаларда қўллаганда, препарат қон оқими тизимига деярли сўрилмайди.

    Фармакодинамикаси

    Тауфон Sanita кўз тўрининг дистрофик характердаги касалликларида, кўз тўқималарининг жароҳатларида, ушбу тўқималар метаболизмининг кескин бузилиши билан бирга кечадиган патологик жараёнларда репаратив ва регенерацион жараёнларни рағбатлантирувчи аминокислотали препаратлар сирасига киради.

  • Қўлланадиган ҳолатлар

    • мугуз пардасининг жароҳатланиши ва дистрофияси;

    • катаракта (кексалик, диабетик, травматик ва нурли).

  • Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

    • препарат компонентларига нисбатан юқори даражадаги таъсирчанлик;

    • 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар.

  • Қўллаш усуллари ва дозалари

    Препарат катталарга тайинланади.

    Катарактада Тауфон Sanita 3 ой давомида ҳар куни 2-4 марта 1-2 томчидан инстилляция кўринишида тайинланади. Даволаш курслари бир ойлик танаффус билан такрорланади.

    Мугуз пардаси жароҳатлари ва дистрофик касалликларида 1 ой давомида худди шу дозаларда қўлланади.

    Томчини томизаётган пайтда томизғич-флаконнинг учи бошқа буюмлар ёки юзаларга тегмаслигини назорат қилиш зарур. Томизиб бўлгандан сўнг томизғич-флакон қалпоқчаси зич ёпилади!

  • Чиқарилиш шакли

    Биринчи очилишини назорат қилувчи қалпоқча билан тиқинланган пластик томизғич-флаконларда 5 мл ёки 10 мл дан.