Компания тақдимоти
Лицензиялар ва сертификатлар
Прайс-листимизни юклаб олинг

Меропенем-Sanita

Меропенем-Sanita

Халқаро патентланмаган номи:

Меропенем

Дори шакли:

инъекцион эритмани тайёрлаш учун кукун
  • Хусусиятлари

    Таркиби:

    Ҳар бир флакон таркибида қуйидагилар мавжуд: 

    Фаол моддалар: меропенем – 500 ёки 1000 мг

    Ёрдамчи моддалар: натрий карбонати.

    Фармакологик хусусиятлари

    Парентерал қўллаш учун мўлжалланган, одам дегидропептидазаси-1 (ДГП-1)га чидамли бўлган, карбапенемлар гуруҳига кирувчи антибиотик, ДГП-1 ингибиторини қўшимча киритишни талаб этмайди. Меропенем бактерияларнинг ҳужайра девори синтезига таъсир қилиш ҳисобидан бактерицид таъсир кўрсатади. Меропенемнинг аэроб ва анаэроб бактерияларнинг кенг доирасига қарши кучли бактерицид таъсири бактерияларнинг ҳужайра девори орқали юқори даражадаги ўтиш қобилияти, β-лактамазаларнинг кўпчилигига нисбатан юқори даражадаги барқарорлиги ва пенициллинни боғловчи оқсилларга (ПБО) нисбатан сезиларли аффинлиги билан изоҳланади.  Минимал бактерицид концентрациялар (МБК) одатда минимал ингибирловчи концентрациялардаги (МИК) каби. Тестдан ўтказилган бактериялар турларининг 76% учун МБК/МИК нисбати 2 ёки ундан камроқ бўлган. Меропенемнинг in vitro аниқланадиган антибактериал фаоллик доираси клиник аҳамиятга эга бўлган граммусбат ва грамманфий, аэроб ва анаэроб микроорганизмларнинг деярли барчасини ўз ичига олади.   

    Граммусбат аэроб бактериялар:

    Bacillus spp., Corynebacterium diphtheriae, Enterococcus faecalis, Lactobacillus spp., Staphylococcus aureus (пенициллиназани ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқармайдиган штаммлар), коагулаза-манфий стафилококклар, шу жумладан Staphylococcus epidermidis, Staphylococcus saprophyticus, Staphylococcus intermedius, Streptococcus pneumoniae (пенициллинга чидамли ва таъсирчан), Streptococcus agalactiae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus bovis, Streptococcus viridansi.

    Грамманфий аэроб бактериялар:

    Acinetobacter baumannii, Campylobacter coli, Campylobacter jejuni, Citrobacter freundii, Citrobacter diversus, Enterobacter aerogenes, Escherichia coli, Haemophilus influenzae (шу жумладан β-лактамазаларни ишлаб чиқарувчи штаммлар ва ампициллинга резистент бўлган штаммлар), Haemophilus parainfluenzae, Helicobacter pylori, Neisseria gonorrhoeae  (шу жумладан β-лактамазаларни ишлаб чиқарувчи штаммлар ва пенициллин ва спектиномицинга чидамли штаммлар), Klebsiella pneumoniae, Klebsiella aerogenes, Moraxella catarrhalis, Morganella morganii, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Pseudomonas aeruginosa, Salmonella spp. Vibrio cholerae.

    Анаэроб бактериялар:

    Bacteroides fragilis, Bacteroides coagulans, Bacteroides uniformis, Clostridium perfringens, Clostridium sporogenes, Clostridium innocuum, Fusobacter ium mor tifer um, Fusobacterium varium, Peptostreptococcus anaerobius, Peptostreptococcus micros, Peptococcus saccharolyticus, Propionibacterium acnes, Propionibacterium avidum.

    Препаратга қуйидаги микроорганизмлар чидамли: Stenotrophomonas maltophilia, Enterococcus faecium ва метициллинга чидамли стафилококклар.

    Фармакокинетикаси

    Бир доза меропенем соғлом кўнгиллиларга 30 дақиқа давомида вена ичига киритилганида, қон плазмасида тахминан 500 мг доза учун 23 мкг/мл ва 1 г доза учун 49 мкг/мл га тенг бўлган максимал концентарцияларга олиб келади.   

    Вена ичига 500 мг киритилганидан кейин 6 соатдан сўнг қон плазмасидаги меропенем миқдори 1 мкг/мл ва ундан кам қийматларгача камаяди. Меропенем буйрак фаолияти нормал бўлган беморларга 8 соатлик танаффус билан кўп марта киритилганида, препарат аккумуляцияси кузатилмайди. Буйрак фаолияти нормал бўлган беморларда ярим чиқарилиш даври тахминан 1 соатни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 2%. Меропенем организмнинг кўпгина тўқималари ва суюқликларига, шу жумладан бактериал менингитга чалинган беморларнинг орқа мия суюқлигига яхши ўтади, бунда у бактерияларнинг кўпчилигини босиш учун талаб этиладиган концентрациялардан ошувчи концентрацияларга етади. Болаларда ўтказилган тадқиқотлар болалар ва катталарда меропенем фармакокинетикаси ўхшашлигини кўрсатди. 3 ойликдан 2 ёшгача бўлган болаларда меропенемнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 1,5 соатни ташкил этади, 10-40 мг/кг дозалар доирасида линияли тобелик кузатилади.

    Буйрак етишмовчилигига эга беморларда меропенем клиренси креатинин клиренси билан корреляцияланади. Бундай беморларда дозага ўзгартириш киритиш зарур. Кекса ёшли беморларда меропенем клиренсининг пасайиши креатинин клиренсининг кексалик пасайиши билан корреляцияланади.

    Жигар касалликларига эга беморларда фармакокинетика бўйича ўтказилган тадқиқотлар ушбу патологик ўзгаришлар меропенемнинг фармакокинетикасига таъсир қилмаслигини кўрсатди.
  • Қўлланадиган ҳолатлар

    Қўллашга кўрсатмалар

    Меропенем препарати меропенемга таъсирчан бўлган бир ёки бир нечта қўзғатувчилар томонидан келтириб чиқарилган қуйидаги инфекцияларга эга катталар ва болаларда даволаш учун қўлланади.

    •  Сепсис;

    • Қорин ичи инфекциялари (шу жумладан асоратли аппендицит, перитонит, пельвиоперитонит);

    •  Гинекологик инфекциялар (шу жумладан эндометрит);

    • Тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари (шу жумладан сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияга чалинган дерматозлар);

    •  Бактериал менингит;

    • Қуйи нафас йўллари инфекциялари (шу жумладан зотилжамлар, шу жумладан госпитал);

    •  Сийдик чиқариш тизими инфекциялари (шу жумладан пиелонефрит, пиелит);

    •  Фебрил нейтропенияга эга катта ёшли беморларда инфекцияга гумон бўлганида эмпирик даволаш (монотерапия кўринишида ёки вирусларга қарши ёки замбуруғларга қарши дори воситалари билан комбинацияда).

    Меропенем монотерапия кўринишида ҳам, полимикробли инфекцияларни даволашда микробларга қарши бошқа дори воситалари билан комбинацияда ҳам қўлланади. Меропенемни вена ичига монотерапия кўринишида ёки бошқа антибактериал воситалар билан комбинацияда қўллаш муковисцидозга ва қуйи нафас олиш йўлларининг сурункали инфекцияларига эга беморларга самарали таъсир кўрсатади. 

  • Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

    Меропенем ва бошқа бета-лактамли антибиотикларга нисбатан юқори даражадаги таъсирчанлик.

  • Қўллаш усуллари ва дозалари

    Катталар: Дозалар ва терапиянинг давомийлиги инфекция тури, унинг оғирлик даражаси ва беморнинг ҳолатига қараб белгиланади. Тавсия этилган суткалик доза қуйидагиларни ташкил этади:

    Зотилжамни, шу жумладан касалхона ичидаги зотилжамни даволашда – ҳар 8 соатда вена ичига 500 мг.

    Септицемияга эга беморларни даволашда – ҳар 8 соатда вена ичига 500 мг.

    Эндометрит каби гинекологик инфекцияларни даволашда – ҳар 8 соатда вена ичига 500 мг.

    Тери ва юмшоқ тўқималар инфекцияларини даволашда – ҳар 8 соатда вена ичига 500 мг.

    Сийдик чиқариш йўллари инфекцияларини даволашда – ҳар 8 соатда вена ичига 1 г.

    Нейтропенияга эга беморларда гумон қилинаётган инфекцияларни даволашда – ҳар 8 соатда вена ичига 1 г.

    Кистозли фиброзда тавсия этиладиган доза ҳар 8 соатда вена ичига 2 г ни ташкил этади.

    Бактериал менингитда тавсия этилган доза ҳар 8 соатда вена ичига 2 г ни ташкил этади.

    Буйрак етишмовчилигига эга катта ёшли беморлар учун дозалар:

    Креатинин клиренси 51 мл/дақ.дан паст бўлган беморларда дозани қуйида кўрсатилган схема бўйича камайтириш лозим:

     


    Креатинин клиренси (мл/дақ)

    Доза (500 мг, 1 г, 2 г дозалар бирлиги асосида)

    Тез-тез қўлланиши

    26-50

    битта доза

    ҳар 12 соатда

    10-25

    битта дозанинг ярми

    ҳар 12 соатда

    < 10

    битта дозанинг ярми

               ҳар 24 соатда


     

    Меропенем гемодиализ ёрдамида чиқарилади; агар давомий даволаш ишлари зарур бўлса, (инфекция тури ва оғирлик даражасига қараб) терапевтик самарали плазма концентрацияларини тиклаш учун гемодиализ процедураси якунланганидан кейин битта дозани киритиш тавсия этилади.

    Меропенемни перитонеал диализда бўлган беморларда қўллаш тажрибаси йўқ.

    Жигар етишмовчилигига эга беморлар учун дозалар: дозага ўзгартириш киритиш талаб этилмайди.

    Кекса ёшдаги беморлар: буйрак фаолияти нормал бўлган ёки креатинин клиренсининг кўрсаткичлари 50 мл/дақ.дан юқори бўлган кекса ёшдаги беморлар  учун дозага ўзгартириш киритиш талаб этилмайди.

    Болалар: 3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болалар учун тавсия этиладиган доза инфекциянинг тури ва оғирлигига, патогеннинг таъсирчанлигига ва беморнинг аҳволига қараб ҳар 8 соатда 10-20  мг/кг ни ташкил этади. Тана вазни 50 кг дан ошмайдиган болаларда катталар учун дозани қўллаш керак. Кистозли фиброзга эга 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун, шунингдек қуйи нафас олиш йўлларининг кучайган сурункали инфекцияларини даволаш учун ҳар 8 соатда 25-40 мг/кг атрофидаги дозалар қўлланади. Менингитда тавсия этиладиган доза ҳар 8 соатда 40 мг/кг ни ташкил этади. Меропенемни буйрак етишмовчилигига эга болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.
  • Чиқарилиш шакли
    инъекцион эритмани тайёрлаш учун кукун.