Компания тақдимоти
Лицензиялар ва сертификатлар
Прайс-листимизни юклаб олинг

Цефоперазон-Sanita

Цефоперазон-Sanita

Халқаро патентланмаган номи:

Цефоперазон

Дори шакли:

Флаконларга 1,0 г дан солинган инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун
  • Хусусиятлари

    Таркиби:

    1 дона флакон таркибида қуйидагилар мавжуд:

    Фаол модда: цефоперазон (натрий тузи кўринишида) 1г.

    Фармакологик хусусиятлари

    Цефоперазон – ІІІ авлод цефалоспоринлари гуруҳига кирувчи кенг таъсир доирасига эга антибиотик. Бактериал девор синтезини босиш йўли билан бактерицид таъсир кўрсатади. Микробларга қарши таъсир кўрсатиш доираси клиник аҳамиятга эга бўлган патоген қўзғатувчиларнинг кўпчилигини, хусусан қуйидаги граммусбат микроорганизмларни: Staphylococcus aureus, St. epidermidis, Streptococcus pneumoniae, Str. Pyogenes, Str. agalactiae; қуйидаги грамманфий микроорганизмларни: Bordetella pertussis, Citrobacter spp., Enterobacter spp., E. coli, Haemophilus influenzae (шу жумладан β-лактамазани ишлаб чиқарувчи), Klebsiella spp., Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae, (шу жумладан β-лактамазани ишлаб чиқарувчи), N. meningitidis, Providencia spp. Proteus mirabilis, P. vulgaris., Pseudomonas aeruginosa, Salmonella spp., Serratia spp. (шу жумладан S. marcescens), Shigella spp., Yersinia enterocolitica; ва қуйидаги анаэроб микроорганизмларни ўз ичига олади: Bacteroides fragilis, Clostridium spp., Fusobacterium spp., Peptostreptococcus spp., Peptococcus spp., Veillonella spp.

    Фармакокинетикаси

    Максимал концентрациясига (Cmax) вена ичига (в/и) киритилганидан кейин 15 дақиқадан сўнг ва мушак ичига (м/и) киритилганидан кейин 1 соатдан сўнг эришилади. Плазма оқсиллари билан 82-93% га боғланади. Цефоперазон барча органлар ва тўқималарга яхши ўтади, терапевтик концентрацияларда киритилганидан кейин 12 соат давомида перитониал, асцитик, амниотик суюқликларда ва киндик ичакчасининг қонида аниқланади; танглай бодомсимон безларида, синусларнинг шиллиқ қаватида; ўпка ва балғамда; жигар тўқималарида, сафро ва ўт пуфаги деворида; буйраклар, мочеточниклар, простата бези, мояк, бачадон ва фаллопий трубаларида ҳамда суякларда тўпланади. 

    Шикастланмаган гематоэнцефалик барьерда (ГЭБ) орқа мия суюқлигига деярли ўтмайди, озгина миқдорда кўкрак сутига ўтади.

    Цефаперазоннинг сафродаги Cmax га 1-3 соатдан кейин эришилади. Препарат 2 г дозада в/и га болюсли киритилганидан кейин 0,5-3 соатдан сўнг унинг концентрациялари мос равишда 66-6000 мкг/мл ни ташкил этади.

    Препаратнинг 1% дан ками метаболизацияга учрайди. Цефоперазоннинг организмдан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 2 соатга яқин вақтни ташкил этади. Организмдан асосан сафро (70%) ҳамда сийдик (30%) билан чиқарилади. Буйрак етишмовчилигида дозани ўзгартиришга хожат йўқ.

  • Қўлланадиган ҳолатлар

    Юқори ва қуйи нафас олиш йўллари, сийдик чиқариш ва сафро чиқариш йўлларининг бактериал инфекциялари, абдоминал инфекциялар (перитонит, холецистит, холангит ва бошқ.), сепсис, менингит, тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари, суяклар ва бўғимлар инфекциялари, кичик тос органларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари (эндометрит, сўзак ва жинсий йўлларнинг бошқа инфекциялари).

    Шунингдек препарат жарроҳлик операцияларидаги инфекцион асоратлар профилактикаси учун ҳам қўлланади.

  • Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
    Цефалоспоринлар ва бошқа β-лактамли антибиотикларга нисбатан юқори даражадаги таъсирчанлик. Ҳомиладорлик даврида, кўкрак билан эмизиш даврида, жигар ва буйрак етишмовчилигида эҳтиётлик билан қўлланади.
  • Қўллаш усуллари ва дозалари

    Цефоперазон препарати қўлланадиган терапияни бошлашдан олдин беморда тери пробасини ўтказган ҳолда антибиотикка ва лидокаинга юқори даражада таъсирчанлик бор-йўқлигини аниқлаш зарур.

    Катталар учун одатий доза:

    -енгил ва ўрта оғирликдаги инфекциялар: ҳар 12 соатда 1-2 г;

    -оғир инфекциялар: ҳар 12 соатда 2-4 г. Суткалик дозани кейинчалик 12-16 г гача ошириш зарурати туғилганида, у 3 марта киритиш учун бўлинади (ҳар 8 соатда).

    Даволаш курси –7-14 кун.

    Болаларга суткасига 2 марта киритиш учун 50-200 мг/кг доза тайинланади. 8 кунликкача бўлган янги туғилган чақалоқларга препарат ҳар 12 соатда киритилади, бироқ препарат янги туғилган чақалоқларга тайинланганида эҳтимолий хатарни ҳам инобатга олиш зарур. Оғир инфекцияларда болаларга суткасига 2-3 марта киритиш учун 200-300 мг/кг ҳисобидан тайинланади. 

    Асоратсиз гонококкли уретритда м/и га бир марта 0,5 г препарат киритилади.

    Операциядан кейинги асосратлар профилактикаси учун операция бошланишидан 30-90 дақиқа олдин в/и га 1-2 г дан киритилади, кейин эса ҳар 12 соатда киритилади, бироқ бу ҳолат одатда операция тугаганидан кейин 24 соатдан ошмайди (колонопроктологияда, юрак-қон томир жарроҳлигида ёки бўғимларни протезлашда – 72 соатгача) .

    Цефоперазон препаратини буйрак фаолияти бузилган беморларда 2-4 г ни ташкил этувчи одатий суткалик дозада қўллаш унга ўзгариш киритишни талаб этмайди. Тугунчали фильтрация тезлиги 18 мл/дақ.дан паст бўлганида ёки креатинин даражаси 3,5 мг/мл дан ошганида, суткалик доза 4 г дан ошмаслиги керак. Гемодиализда бўлган беморларга препаратни гемодиализ процедураси тугаганидан кейин киритиш лозим.

    Эритмалар бевосита киритиш олдидан тайёрланади.

    Эритмани в/и га киритиш учун тайёрлаш. Таркибида 1 г препарат бўлган флаконга камида 2,8 мл мос келадиган эритувчи қўшилади ва тўлиқ эриб кетгунга қадар яхшилаб чайқатилади. Эришни енгиллаштириш учун 1 г Цефоперазон препаратига 5 мл эритувчини қўшиш тавсия этилади.

    Мос келадиган эритувчилар:

    • инъекциялар учун стерил сув;

    •  инъекциялар учун 5% ли глюкоза эритмаси;

    •  инъекциялар учун 10% ли глюкоза эритмаси;

    •  инъекциялар учун 0,9% ли натрий хлорид эритмаси;

    •  инъекциялар учун 5% ли глюкоза эритмаси ва 0,9% (ёки 0,2%) ли натрий хлорид эритмаси.

    В/и га томчилатиб киритиш учун олинган эритмага қўшимча равишда мос келадиган  в/и га инъекциялар учун 20-100 мл стерил эритма қўшилади, яхшилаб аралаштирилади ва 15-60 дақиқа давомида киритилади. Агар эритувчи сифатида стерил сув қўлланаётган бўлса, унда флаконга кўпи билан 20 мл солинади.

    В/и га ингичка оқим тарзида киритганда цефоперазоннинг максимал бир марталик дозаси катталар учун 2 г ни, болалар учун 50 мг/кг ни ташкил этади. Препарат мос келадиган эритувчида 100 мг/мл миқдоридаги якуний концентрация ҳосил бўлгунга қадар эритилади ва 3-5 дақиқа давомида киритилади.

    Эритмани м/и га киритиш учун тайёрлаш. Эритмани тайёрлашда одатда инъекциялар учун сув қўлланади. Агар эритмани 250 мг/мл дан кўп бўлган концентрацияда киритиш зарур бўлса, унда эритмани тайёрлаш учун 2% ли лидокаин эритмаси қўлланади; бунда лидокаиннинг якуний концентрацияси 0,5% бўлиши керак. Бундай эритмани тайёрлашда инъекциялар учун стерил сувдан ва 2% ли лидокаин эритмасидан фойдаланилади. Цефоперазонни эритиш ишлари 2 босқичда, компонентларнинг жадвалда кўрсатилган нисбатига амал қилган ҳолда амалга оширилади: даставвал зарур миқдордаги инъекциялар учун сув қўшилади, тўлиқ эриб кетгунга қадар чайқатилади, кейин зарур миқдордаги 2% ли лидокаин эритмаси қўшилади ва аралаштирилади.   

    Цефоперазон эритмасининг флакондаги зарур  концентрацияси, мг/мл

    Стерил сув ҳажми, мл

    2% ли лидокаин эритмасининг ҳажми, мл

    Киритиш учун тайёр эритманинг ҳажми*, мл

    250

    2,6

    0,9

    4

    333

    1,8

    0,6

    3

    250

    5,2

    1,8

    8

    333

    3,7

    1,2

    6

    -ортиқча ҳажм шприцни кўрсатилган ҳажмгача тўлдириш имконини беради.

    Шаффоф ва бир текис бўялган эритма ҳосил бўлганидан кейин уни м/и га киритиш беморнинг думба соҳасидаги юқори ташқи квадрантга чуқур инъекция қилиш йўли билан амалга оширилади.

  • Чиқарилиш шакли
    Флаконларга 1,0 г дан солинган инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун.