Компания тақдимоти
Лицензиялар ва сертификатлар
Прайс-листимизни юклаб олинг

Цефотаксим-Sanita

Цефотаксим-Sanita

Халқаро патентланмаган номи:

Цефотаксим

Дори шакли:

Флаконларга 1,0 г дан солинган инъекцион эритмани тайёрлаш учун кукун.
  • Хусусиятлари

    Бир дона флакон таркиби:

    Цефотаксимга қайта ҳисоблаганда цефотаксим натрий – 1,0 г

    Фармакологик хусусиятлари

    III авлод цефалоспоринли антибиотиги. Цефотаксим ўзининг кимёвий табиати бўйича биринчи ва иккинчи авлод цефалоспоринли антибиотикларга яқин.

    Микроблар қобиғидаги пенициллин боғловчи оқсилларга нисбатан юқори даражадаги тропликка эга, пептидогликан полимеразасини тўсади, микроорганизмларнинг ҳужайра девори мукопептидининг биосинтезини бузади. 

    Препарат микробларга қарши кенг таъсир доирасига эга: бошқа цефалоспоринлар, пенициллинлар ва микробларга қарши бошқа воситаларга чидамли бўлган граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга бактерицид таъсир қилади.

    Staphylococcus aureus (шу жумладан пенициллиназани ишлаб чиқарувчи), Staphylococcus epidermidis, Enterococcus spp.’нинг айрим штаммларига, Streptococcus pneumoniaе, Streptococcus pyogenes (А гуруҳига кирувчи бета-гемолитик стрептококклар), Streptococcus agalactiae (B гуруҳига кирувчи стрептококклар), Bacillus subtilis, Bacillus mycoides, Corynebacterium Diphtheriae, Erysipelothrix insidiosa, Eubacterium, Enterobacter aerogenes, Enterobacter cloacaae, Escherichia coli, Haemophilus influenzae, шу жумладан ампициллинга резистент штаммлар, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniae, Morganella morganii, Neisseria meningitidis, Neisseria gonorrhoeae (шу жумладан пенициллиназани ишлаб чиқарувчи штаммлар), Propionibacterium, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Proteus inconstans, Serratia marcescens, Citrobacter spp., Salmonella spp., Providencia rettgeri, Shigella spp., Serratia spp., Veillonella, Yersinia, Bordetella pertussis, Moraxella, Aeromonas hydrophilia, Fusobacterium, Bacteroides spp., Clostridium species, Peptostreptococcus species, Peptococcus spp’га нисбатан фаол. I ва II авлод цефалоспоринларига қараганда граммусбат коккларга нисбатан унчалик фаол эмас.

    Цефотаксимга қуйидагилар чидамли: Acinetobacter baumanii, Bacteroides fragilis; Clostridium difficile; Enterococcus spp.; грамманфий анаэроблар: Listeria monocytogenes, метициллинга резистент стафилококклар, Pseudomonas aeruginosa, Stenotrophomonas maltophilia.

    Фармакокинетика

    Соғлом кўнгиллиларга мушак ичига (м/и) бир марта 0,5 г ёки 1 г киритилганидан кейин максимал концентрациясига (Cmax) (мос равишда 11,7 ва 20,5 мкг/мл) 30 дақиқа давомида эришилади. Вена ичига (в/и) 0,5 г, 1г ёки 2  г киритилганидан кейин 5 дақиқадан сўнг Cmax шунга мос равишда 38,9; 101,7 ва 214,4 мкг/мл ни ташкил этади. Қон плазмаси оқсиллари (асосан альбуминлар) билан боғланиши 25–40% ни ташкил этади. Организмдаги тўқималар (миокард, суяклар, ўт пуфаги, тери, юмшоқ тўқималар) ва суюқликларнинг (синовиал, перикардиал, перитонеал, орқа мия, плеврал назла) кўпчилигида, балғамда, сафрода, сийдикда терапевтик концентрацияларни ҳосил қилади. Плацента орқали ўтади, кўкрак сутига ўтади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври (T1/2) киритиш усулидан қатъи назар тахминан 1 соатни ташкил этади.

    Буйраклар орқали чиқарилади: киритилган дозанинг 60% га яқини инфузия бошланганидан кейин 6 соат давомида чиқарилади. Цефотаксимнинг тахминан 20-36% ўзгармаган тарзда, 15-25% антибактериал фаолликка эга дезацетилцефотаксим (асосий метаболит) кўринишида, 20-25% бошқа иккита фаол бўлмаган М2 ва М3 метаболитлари шаклида экскрецияланади. 14 сутка давомида ҳар 6 соатда 1 г дозада в/и га такрор киритилганида кумуляция кузатилмайди.

    Цефотаксимнинг T1/2 янги туғилган чақалоқларда 0,75-1,5 соатни, муддатидан олдин туғилган чақалоқларда 1,4-6,4 соатни ташкил этади. Буйрак етишмовчилигида T1/2 2,5 соатдан ошмайди, кекса ёшдаги шахсларда (80 ёшдан катта) T1/2 тахминан 2 бараварга ошади (2,5 соатгача).

  • Қўлланадиган ҳолатлар
    Таъсирчан микроорганизмлар томонидан келтириб чиқарилган оғир бактериал инфекциялар: нафас олиш йўллари ва ЛОР-органлар (энтерококклардан ташқари) инфекциялари, тери ва юмшоқ тўқималар (шу жумладан инфекцияга чалинган яралар ва куйган жойлар), суяклар ва бўғимлар, сийдик чиқариш йўллари, кичик тос органлари, акушерлик-гинекологик органлар инфекциялари (шу жумладан  хламидиоз, сўзак, шу жумладан пенициллиназани ажратиб чиқарувчи микроорганизмлар томонидан келтириб чиқарилган инфекциялар), бактериемия, септицемия, перитонит, интраабдоминал инфекциялар, бактериал менингит (листериоз менингит бундан мустасно), эндокардит, Лайм касаллиги, терламали иситма, иммун танқислиги фонидаги инфекциялар; жарроҳлик операцияларидан (шу жумладан ОИТдаги операциялардан) кейинги инфекциялар профилактикаси.
  • Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
    Таъсирчан микроорганизмлар томонидан келтириб чиқарилган оғир бактериал инфекциялар: нафас олиш йўллари ва ЛОР-органлар (энтерококклардан ташқари) инфекциялари, тери ва юмшоқ тўқималар (шу жумладан инфекцияга чалинган яралар ва куйган жойлар), суяклар ва бўғимлар, сийдик чиқариш йўллари, кичик тос органлари, акушерлик-гинекологик органлар инфекциялари (шу жумладан  хламидиоз, сўзак, шу жумладан пенициллиназани ажратиб чиқарувчи микроорганизмлар томонидан келтириб чиқарилган инфекциялар), бактериемия, септицемия, перитонит, интраабдоминал инфекциялар, бактериал менингит (листериоз менингит бундан мустасно), эндокардит, Лайм касаллиги, терламали иситма, иммун танқислиги фонидаги инфекциялар; жарроҳлик операцияларидан (шу жумладан ОИТдаги операциялардан) кейинги инфекциялар профилактикаси.
  • Қўллаш усуллари ва дозалари
    Парентерал: в/и (ингичка оқим тарзида ёки томчилатиб) ва м/и. Дозалаш режими ва даволаш курсининг давомийлиги индивидуал тарзда, кўрсатмалар ва инфекциянинг оғирлигига қараб белгиланади.

    М/и га киритиш учун 0,5 г препарат 2 мл инъекциялар учун сувда, 1 г препарат 3 мл инъекциялар учун сувда эритилади. Думба мушагига чуқур киритилади.

    В/и га ингичка оқим тарзида киритиш учун 0,5 г препарат 2 мл инъекциялар учун сувда, 1 г препарат 4 мл инъекциялар учун сувда эритилади. Аста-секинлик билан 3-5 дақиқа давомида киритилади.

    В/и га томчилатиб киртиш учун 1-2 г препарат 5% ли 50-100 млглюкоза эритмасида ёки 0,9% ли инъекциялар учун изотоник натрий хлорид эритмасида эритилади. 50-60 дақиқа давомида киритилади.

    Катталар ва 12 ёшдан катта болалар учун препаратнинг одатий суткалик дозаси – ҳар 8 соатда 1 г. Оғир ҳолатларда доза 2 г гача оширилади ва ҳар 12 соатда киритилади ёки умумий суткалик дозани (менингитда) максимал 12 г гача етказган ҳолда киритишлар сони суткасига 3-4 мартагача етказилади. Ўткир сўзакда бир марта 0,5-1 г м/и га киритилади.

    Янги туғилган чақалоқлар ва кичик ёшдаги болалар учун одатий суткалик доза в/и га 50-200 мг/кг ни ташкил этади, бунда у киритишлар орасидаги 12 дан 6 соатгача бўлган оралиқ танаффуслар билан бўлиб-бўлиб киртилади. Муддатидан олдин туғилган чақалоқлар учун суткалик доза 50 мг/кг дан ошмаслиги керак. Агар буйрак фаолияти бузилган бўлса, доза камайтирилади. Бошланғич анурияда (креатинин ажралиб чиқиши 5 мл/дақ) одатда доза ярмига камайтирилади.  

    Инъекцион эритмаларни тайёрлаш қоидалари: вена ичига инъекция учун эритувчи сифатида инъекциялар учун сув (1 г препарат 4 мл эритувчида эритилади) қўлланади; вена ичига инфузия учун эритувчи сифатида 0,9% ли натрий хлорид эритмаси ёки 5%ли декстроза эритмаси (1 г препарат 50 - 100 мл эритувчида эритилади) қўлланади. Инфузия давомийлиги 50-60 дақиқа. Мушак ичига киритиш учун инъекциялар учун сув ёки 1% ли лидокаин эритмаси (1 г препарат 4 мл эритувчида эритилади) қўлланади.

  • Чиқарилиш шакли
    Флаконларга 1,0 г дан солинган инъекцион эритмани тайёрлаш учун кукун