Компания тақдимоти
Лицензиялар ва сертификатлар
Прайс-листимизни юклаб олинг

Цефтриаксон-Sanita

Цефтриаксон-Sanita

Халқаро патентланмаган номи:

Дори шакли:

Инъекцион эритмани тайёрлаш учун кукун.
  • Хусусиятлари

    Таркиби:

    Ҳар бир флакон таркибида қуйидагилар мавжуд:

    Стерил Цефтриаксон натрий - 1,0 г.

    Фармакологик хусусиятлари

    Цефтриаксон – узоқ давом этувчи таъсирга эга III генерациядаги парентерал цефалоспоринли антибиотик. Цефтриаксоннинг бактерицид фаоллиги ҳужайра мембраналари синтезини босиш билан шартланган. In vitro цефтриаксон грамманфий ва граммусбат микроорганизмларга нисбатан кенг таъсир доирасига эга. У граммусбат ва грамманфий бактериялар томонидан ишлаб чиқариладиган b-лактамазаларнинг кўпчилигига нисбатан (пенициллиназаларга ҳам, цефалоспориназаларга ҳам) юқори даражада чидамли.

    Одатда цефтриаксон қуйидаги микроорганизмларга нисбатан фаол:

    Граммусбат аэроблар:

    Staphylococcus aureus (метициллинга таъсирчан), коагулазо-манфий стафилококклар, Streptococcus pyogenes (b-гемолитик, А гуруҳи), Streptococcus agalactiae (b-гемолитик, B гуруҳи), b-гемолитик стрептококклар (на А, на В гуруҳлари), Streptococcus viridans, Streptococcus pneumoniae.

    Изоҳ. Метициллинга чидамли Staphylococcus spp. цефалоспоринларга, шу жумладан цефтриаксонга резистент. Одатда Enterococcus faecalis, Enterococcus faecium ва Listeria monocytogenes ҳам чидамли.

    Грамманфий аэроблар:

    Acinetobacter lwoffii, Acinetobacter anitratus (асосан, A. baumannii)*, Aeromonas hydrophila, Alcaligenes faecalis, Alcaligenes odorans, алкалигенсимон бактериялар, Borrelia burgdorferi, Capnocytophaga spp., Citrobacter diversus (шу жумладан С. amalonaticus), Citrobacter freundii*, Escherichia coli, Enterobacter aerogenes*, Enterobacter cloacae*, Enterobacter spp. (бошқалар)*, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Hafnia alvei, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniae**, Moraxella catarrhalis (олдин Branhamella catarrhalis деб номланган), Moraxella osloensis, Moraxella spp. (бошқалар), Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Pasteurella multocida, Plesiomonas shigelloides, Proteus mirabilis, Proteus penneri*, Proteus vulgaris*, Pseudomonas fluorescens*, Pseudomonas spp. (бошқалар), Providencia rettgeri*, Providencia spp. (бошқалар), Salmonella typhi, Salmonella spp. (нетифоид), Serratia marcescens*, Serratia spp. (бошқалар)*, Shigella spp., Vibrio spp., Yersinia enterocolitica, Yersinia spp. (бошқалар).

    * Ушбу турларнинг айрим изолятлари асосан хромосомалар томонидан кодлаштириладиган b-лактамазалар ҳосил бўлиши боис цефтриаксонга чидамли.

    ** Ушбу турларнинг айрим изолятлари плазмидо-воситали b-лактамазаларнинг бутун бир қатори ҳосил бўлиши боис чидамли.

    Изоҳ. Юқорида кўрсатилган, аминопенициллинлар ва уреидопенициллинлар, биринчи ва иккинчи авлод цефалоспоринлари ва аминогликозидлар каби бошқа антибиотикларга полирезистент бўлган микроорганизмларнинг кўпгина штаммлари цефтриаксонга таъсирчан. Treponema pallidum цефтриаксонга ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда ҳам in vitro таъсирчан. Клиник синовлар цефтриаксон бирламчи ва иккиламчи захмга нисбатан яхши самарадорликка эгалигини кўрсатди. Унча кўп бўлмаган истисноларни ҳисобга олмаганда, Р. аeruginosa’нинг клиник изолятлари цефтриаксонга чидамли.

    Анаэроблар:

    Bacteroides spp. (сафрога таъсирчан)*, Clostridium spp. (C. difficile’дан ташқари), Fusobacterium nucleatum, Fusobacterium spp. (бошқалар), Gaffkya anaerobica (олдин Peptococcus деб номланган), Peptostreptococcus spp.

    * Ушбу турларнинг айрим изолятлари b-лактамазалар ҳосил бўлиши туфайли цефтриаксонга чидамли.

    Изоҳ. b-лактамазани ҳосил қилувчи Bacteroides spp.’нинг кўплаб штаммлари (хусусан B. fragilis) чидамли. Clostridium difficile ҳам чидамли.

    Цефтриаксонга таъсирчанликни диск-диффузия методи ёрдамида ёки Клиник лаборатория стандартлари миллий қўмитаси (КЛСМҚ) тавсия этадиган методикага ўхшаш стандарт методикадан фойдаланган ҳолда агар ёки бульонда серияли эритиш усули билан аниқлаш мумкин. КЛСМҚ цефтриаксон учун синов натижаларини баҳолашнинг қуйидаги мезонларини белгилаган:

     

     

    Таъсирчан

    Ўртача таъсирчан

    Чидамли

    Эритиш методлари

    Кўпчиликни ташкил этувчи  концентрация, мг/л

    = 8

    16-32

    = 64

    Дисклар методи (30 мкг цефтриаксонга эга диск)

    Ўсиш тўхтаган зона диаметри, мм

    = 21

    20-14

    = 13

     

    Аниқлаш учун цефтриаксонли дискларни олиш керак, чунки in vitro тадқиқотларда цефтриаксон препарати цефалоспоринларнинг бутун гуруҳи учун мўлжалланган дисклардан фойдаланганда чидамлиликни кўрсатган алоҳида штаммларга нисбатан фаол экани кўрсатилган.

    Микроорганизмларнинг таъсирчанлигини аниқлаш учун КЛСМҚ стандартларининг ўрнига бошқа яхши стандартлаштирилган нормативлардан, масалан, таъсирчанлик ҳолатини адекват талқин қилиш имконини берувчи DIN (Deutsches Institut fur Normung) Немис стандартлаштириш институти ва ICS (International Collaborative Study) халқаро тавсияларидан ҳам фойдаланиш мумкин.

     

    Фармакокинетикаси

    Цефтриаксоннинг фармакокинетикаси нолиниявий характерга эга. Препаратнинг умумий концентрацияларига асосланган барча асосий фармакокинетик параметрлари (ярим чиқарилиш давридан ташқари) дозага боғлиқ.

    Сўрилиши

    Мушак ичига 1 г препарат бир марта киритилганидан кейин плазмадаги максимал концентрацияси қарийб 81 мг/л ни ташкил этади ва киритилганидан кейин бунга 2-3 соат атрофида эришилади. Вена ичига ва мушак ичига киритилганидан кейинги “плазмадаги концентрация - вақт” эгри чизиғи остидаги майдон бир хил. Бу цефтриаксон мушак ичига киритилганидан кейин унинг биологик етиб бориши 100% ни ташкил этишини билдиради.

    Тақсимланиши

    Цефтриаксоннинг тақсимланиш ҳажми 7-12 л га тенг. 1-2 г дозада киритилганидан кейин цефтриаксон организм тўқималари ва суюқликларига яхши киради. 24 соатдан ортиқ вақт давомида унинг концентрацияси 60 дан ортиқ тўқималар ва суюқликларда (шу жумладан, ўпка, юрак, сафро йўллари, жигар, бодомсимон безлар, ўрта қулоқ ва бурун шиллиқ қаватида, суякларда, шунингдек орқа мия, плеврал ва синовиал суюқликларда ва простата безининг секретида) инфекциялар қўзғатувчиларининг кўпчилиги учун минимал босувчи концентрациялардан анча ошади.

    Вена ичига киритилганидан кейин цефтриаксон тезлик билан орқа мия суюқлигига ўтади, бу ерда таъсирчан микроорганизмларга нисбатан бактерицид концентрациялар 24 соат давомида сақланиб туради.

    Оқсиллар билан боғланиши

    Цефтриаксон ортга қайтадиган тарзда альбумин билан боғланади, бунда боғланиш даражаси концентрация ўсишига қараб камаяди. Масалан, плазмадаги концентрация 100 мг/л бўлганида 95% дан концентрация 300 мг/л бўлганида 85% гача тушади. Тўқималар суюқлигидаги альбумин концентрацияси камлиги туфайли, унда эркин цефтриаксон улуши плазмадагидан кўра юқори.

    Алоҳида тўқималарга ўтиши

    Цефтриаксон болаларда, шу жумладан янги туғилган чақалоқларда яллиғланган мия қобиқлари орқали ўтади. Цефтриаксон 50-100 мг/ кг тана вазни дозаларида (мос равишда янги туғилган чақалоқлар ва эмизикли болаларга) вена ичига киритилганидан кейин 24 соатдан сўнг цефтриаксоннинг орқа мия суюқлигидаги концентрациялари 1.4 мг/л дан ошади. Орқа мия суюқлигидаги максимал концентрациясига вена ичига киритилганидан кейин тахминан 4 соатдан сўнг эришилади ва ўртача 18 мг/л ни ташкил этади. Бактериал менингитда цефтриаксоннинг орқа мия суюқлигидаги ўртача концентрацияси плазмадаги концентрациянинг 17% ни ташкил этади, асептик менингитда эса – 4%. Менингитга чалинган катта ёшли беморларда 50 мг/кг тана вазни дозасида киритилганидан кейин 2-24 соатдан сўнг цефтриаксоннинг орқа мия суюқлигидаги концентрациялари менингитнинг энг кўп тарқалган қўзғатувчилари учун минимал босувчи концентрациялардан кўп марта ошади.

    Цефтриаксон плацентар барьер орқали ўтади ва кам концентрацияларда кўкрак сутига тушади.

    Метаболизми

    Цефтриаксон тизимли метаболизмга учрамайди, балки ичак флорасининг таъсири остида фаол бўлмаган метаболитларга айланади.  

    Чиқарилиши

    Цефтриаксоннинг умумий плазма клиренси 10-22 мл/дақ.ни ташкил этади. Буйрак клиренси 5-12 мл/дақ.га тенг. Цефтриаксоннинг 50-60% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади, 40-50% эса ўзгармаган ҳолда сафро билан чиқади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври катталарда қарийб 8 соатни ташкил этади.

    Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси

    Янги туғилган чақалоқларда дозанинг 70% га яқини буйраклар орқали чиқарилади. Эмизикли болаларда ҳаётининг дастлабки 8 кунида, шунингдек 75 ёшдан катта шахсларда ярим чиқарилиш даври ёши катта ёшларникига қараганда ўртача икки ёки уч баравар кўп.

    Буйрак ёки жигар фаолияти бузилган беморларда цефтриаксоннинг
    фармакокинетикаси сезиларсиз даражада ўзгаради, бунда фақат ярим чиқарилиш
    даврининг бироз ошиши қайд этилади. Агар фақат буйрак фаолияти бузилган бўлса,
    унда сафро билан чиқарилиши ошади, агар фақат жигар фаолияти бузилган бўлса,
    буйраклар орқали чиқарилиши ошади.
  • Қўлланадиган ҳолатлар

    Цефтриаксон-Sanita препаратига таъсирчан бўлган қўзғатувчилар томонидан келтириб чиқариладиган инфекциялар: сепсис; менингит; диссеминирланган Лайм касаллиги (касалликнинг илк ва кечки босқичлари); қорин бўшлиғи органларининг инфекциялари (перитонит, ўт йўллари ва ошқозон-ичак тракти инфекциялари); суяклар, бўғимлар, юмшоқ тўқималар, тери инфекциялари ҳамда жароҳат инфекциялари; иммунитети заифлашган беморлардаги инфекциялар; буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари; нафас олиш йўллари инфекциялари, айниқса зотилжам ва ЛОР-органлар инфекциялари; жинсий органлар инфекциялари, шу жумладан сўзак.

    Инфекцияларнинг
    периоперацион профилактикаси.
  • Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

    Цефалоспоринлар ва пенициллинларга нисбатан юқори даражадаги таъсирчанлик.

    Янги туғилган чақалоқлар ва муддатидан олдин туғилган чақалоқлардаги гипербилирубинемия (in vivo тадқиқотлар цефтриаксоннинг, шундай беморларда билирубинли энцефалопатия ривожланиши хавфини оширган ҳолда, билирубинни зардоб альбумини билан боғланишдан сиқиб чиқариши мумкинлигини кўрсатди).

    Таркибида кальций бўлган эритмалар тайинланган ёки шундай эритмаларни вена ичига киритиш орқали, шу жумладан таркибида кальций бўлган давомли инфузиялар йўли билан (масалан, цефтриаксоннинг кальций тузлари преципитатлари ҳосил бўлиши хавфи туфайли парентерал озиқлантириш чоғида) даволаш кўзда тутилаётган янги туғилган чақалоқлар (≤28 кун)  (“Қўллаш усули ва дозалари” ва “Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимларига қаранг).

    Эҳтиёткорлик билан қўлланади: Кўкрак билан эмизиш даврида.

    Ҳомиладорлик ва кўкрак билан эмизиш даври

    Ҳомиладорлик

    Цефтриаксон плацентар барьер орқали ўтади. Аёлларда ҳомиладорлик пайтида қўллаш хавфсиз экани аниқланмаган. Ҳомиладорлик даврида, айниқса биринчи триместрда фақат қатъий кўрсатма бўйича, она учун кўриладиган эҳтимолий фойда ҳомила учун эҳтимолий хавфдан юқори бўлиши шарти билан тайинланади.

    Кўкрак билан эмизиш даври

    Цефтриаксон кичик концентрацияларда кўкрак сутига ўтади. Препарат тайинланганида эмизувчи она кўкрак билан эмизишни тўхтатиши зарур.
  • Қўллаш усуллари ва дозалари

    Стандарт дозалаш режими

    Катталар ва 12 ёшдан катта болалар: суткасига бир марта 1-2 г дан (ҳар 24 соатда). Оғир ҳолатларда ёки қўзғатувчилари цефтриаксонга фақат ўртача таъсирчан бўлган инфекцияларда суткалик дозани 4 г гача ошириш мумкин.

    Даволаш ишларининг давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ. Антибиотиклар билан терапияда кўзда тутилганидай, Цефтриаксон-Sanita препаратини беморнинг тана ҳарорати нормаллашганидан кейин ва қўзғатувчининг эрадикацияси тасдиқланганидан сўнг ҳам камида 48-72 соат давомида киритишда давом этиш лозим.

    Комбинациялашган терапия

    Тажрибада кўплаб грамманфий бактерияларга нисбатан цефтриаксон ва аминогликозидлар орасидаги синергизм кўрсатилган. Бундай комбинацияларнинг юқори даражадаги самарадорлигини ҳар доим ҳам олдиндан айтиб бўлмаса-да, Pseudomonas aeruginosa  билан шартланган инфекциялар каби оғир, ҳаётга таҳдид солувчи инфекцияларда уни эътиборга олиш зарур. Цефтриаксон ва аминогликозидларнинг жисмоний мос келмаслиги туфайли уларни тавсия этилган дозаларда алоҳида-алоҳида киритиш керак.

    Киритиш

    Эритмаларнинг тайёрланиши биланоқ қўлланиши умумий қоидага айланиши лозим.

    Тайёрланган эритмалар хона ҳароратида ўзининг физикавий ва кимёвий барқарорлигини 6 соат давомида (ёки 2-8оC ҳароратда 24 соат давомида) сақлайди. Препарат концентрациясига ва уни сақланиш давомийлигига қараб эритмаларнинг ранги оч сариқдан қаҳрабо рангигача ўзгариши мумкин. Эритманинг ранги препаратнинг самарадорлиги ёки бемор томонидан кўтарилишига таъсир қилмайди.

    Мушак ичига инъекция учун  250 мг ёки 500 мг Цефтриаксон-Sanita препарати 1%ли 2 мл лидокаин эритмасида, 1 г препарат эса 1% ли 3.5 мл лидокаин эритмасида эритилади ва етарлича катта бўлган мушакка (думбага) чуқур киритилади. Бир мушакнинг ўзига 1 г дан кўп киритмаслик тавсия этилади.

    Таркибида лидокаин бўлган эритмани вена ичига киритиш мумкин эмас.

    Вена ичига инъекция учун 250 мг ёки 500 мг Цефтриаксон-Sanita препарати 5 мл инъекциялар учун стерил сувда, 1 г препарат эса 10 мл инъекциялар учун стерил сувда эритилади; вена ичига секинлик билан 2-4 дақиқа давомида киритилади. 

    Вена ичига инфузия камида 30 дақиқа давом этиши керак. Эритмани тайёрлаш учун 2 г Цефтриаксон-Sanita препарати таркибида кальций ионлари бўлмаган 40 мл миқдордаги қуйидаги инфузион эритмалардан бири ёрдамида эритилади: 0.9% ли натрий хлориди, 0.45% ли натрий хлориди + 2.5% ли глюкоза, 5% ли глюкоза, 10% ли глюкоза, 5% ли глюкоза эритмасидаги 6% ли декстран, 6-10% ли гидроксиэтилкрахмал, инъекциялар учун сув. Цефтриаксон-Sanita препаратининг эритмаларини эҳтимолий мос келмаслиги туфайли таркибида микробга қарши бошқа препаратлар ёки бошқа эритувчилар бўлган эритмалар билан аралаштириш ёки уларни шундай эритмаларга қўшиш мумкин эмас. Юқорида санаб ўтилган эритмалар бундан мустасно.

    Цефтриаксон-Sanita препарати эритмаларини вена ичига киритиш учун тайёрлашда, преципитатлар ҳосил бўлиши эҳтимоли туфайли таркибида кальций мавжуд бўлган   Рингер эритмаси ёки Хартман эритмаси каби эритувчилардан фойдаланиш мумкин эмас. 

    Цефтриаксон кальций тузларининг преципитатлари венадаги битта кириш жойидан фойдаланиш пайтида Цефтриаксон-Sanita препарати ва таркибида кальций бўлган эритмалар аралашганида ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Цефтриаксон-Sanita препаратини вена ичига киритиш учун таркибида кальций бўлган эритмалар билан, шу жумладан таркибида кальций бўлган эритмаларнинг узоқ кечадиган инфузиялари билан (масалан, Y-коннектордан фойдаланган ҳолда парентерал озиқланишда) бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Янги туғилган чақалоқлардан ташқари беморларнинг барча гуруҳларида, бир-бирига мос келадиган суюқликни қуйишлар орасида, инфузион системаларни яхшилаб ювган ҳолда, Цефтриаксон-Sanita препаратини ва таркибида кальций бўлган эритмаларни кетма-кет киритиш мумкин.  

    Цефтриаксон ва таркибида кальций бўлган перорал препаратларнинг ўзаро таъсири ёки мушак ичига киритиш учун мўлжалланган цефтриаксон ва таркибида кальций бўлган препаратларнинг (вена ичига ёки перорал қўллаш учун) ўзаро таъсири ҳақида хабарлар келиб тушмаган.

    Алоҳида ҳолатларда дозалаш

    Жигар фаолияти бузилган беморлар

    Жигар фаолияти бузилган беморларда буйрак фаолиятида бузилишлари йўқлиги шарти билан дозани камайтиришга хожат йўқ.

    Буйрак фаолияти бузилган беморлар

    Буйрак фаолияти бузилган беморларда жигар фаолиятида бузилишлари йўқлиги шарти билан дозани камайтиришга хожат йўқ. Цефтриаксон-Sanita препаратининг суткалик дозаси фақат креатинин клиренси 10 мл/дақ.дан кам бўлган буйрак етишмовчилиги ҳолатларидагина 2 г дан ошмаслиги керак.

    Оғир буйрак ва жигар етишмовчилиги биргаликда келганида плазмадаги цефтриаксон концентрациясини мунтазам равишда аниқлаш ва зарурат туғилганида унинг дозасига тузатиш киритиш лозим.

    Диализда бўлган беморларга диализдан кейин препаратни қўшимча равишда киритиш талаб этилмайди. Бироқ цефтриаксоннинг зардобдаги концентрациясини дозани ўзгартириш эҳтимолига назорат қилиш керак, чунки ушбу беморларда чиқарилиш тезлиги пасайиши мумкин.

    Кекса ва қари ёшдаги беморлар

    Ёшга қараб ўзгаришлар киритмаган ҳолда катталар учун одатий дозалар.

    Болалар

    Янги туғилган чақалоқлар, эмизикли болалар ва 12 ёшдан кичик болалар

    Цефтриаксон-Sanita препарати суткасига бир марта тайинланганида қуйидаги дозалаш режимига амал қилиш тавсия этилади: янги туғилган чақалоқлар (14 кунликкача) – 20-50 мг/кг тана вазнига суткасига бир марта. Суткалик доза 50 мг/кг тана вазнидан ошмаслиги керак. Дозани белгилашда муддатида туғилган ва муддатидан олдин туғилган болаларни фарқлаш керак эмас.

    Цефтриаксон-Sanita препаратини, таркибида кальций бўлган эритмалар тайинланган ёки шундай препаратларни вена ичига киритиш, шу жумладан таркибида  кальций бўлган давомли инфузиялар йўли билан (масалан, цефтриаксон кальций тузларининг преципитатлари ҳосил бўлиши хавфи туфайли парентерал озиқлантиришда) даволаш кўзда тутилаётган янги туғилган чақалоқларда (≤28 кунлик) қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).

    Янги туғилган чақалоқлар, эмизикли болалар ва кичик ёшдаги болалар (15 кунликдан 12 ёшгача): 20-80 мг/кг тана вазнига суткасига бир марта.

    Танасининг вазни 50 кг дан ошувчи болаларга катталар учун мўлжалланган дозалар тайинланади.

    50 мг/кг ва ундан юқори бўлган вена ичига киритиладиган дозаларни камида 30 дақиқа давомида томчилатиб киритиш керак.

    Менингит

    Эмизикли болалар ва кичик ёшдаги болаларда бактериал менингит аниқланганида даволаш ишлари суткасига 1 марта киритиладиган 100 мг/кг (аммо 4 г дан ортиқ эмас) дозадан бошланади. Қўзғатувчи идентификация қилинганидан кейин ва унинг таъсирчанлиги аниқланганидан сўнг дозани шунга мос равишда камайтириш мумкин. Менингококкли менингитда энг яхши натижаларга 4 кун давом этадиган даволаш ишларидан кейин эришилган. Haemophilus influenzae томонидан келтириб чиқарилган менингитда ушбу муддат 6 кунни,  Streptococcus pneumoniae’да – 7 кунни ташкил этади.

    Лайм касаллиги

    Катталар ва болаларга 14 кун давомида суткасига бир марта 50 мг/кг (энг катта суткалик доза - 2 г).

    Сўзак (пенициллиназа ҳосил қилувчи ва пенициллиназа ҳосил қилмайдиган штаммлар томонидан келтириб чиқарилган)

    Цефтриаксон-Sanita препарати бир марта мушак ичига 250 мг дозада киритилади.

    Операциядан кейинги инфекциялар профилактикаси

    Инфекцион хатар даражасига қараб Цефтриаксон-Sanita препарати операция бошланишидан 30-90 дақиқа олдин бир марта 1-2 г миқдорида киритилади. Йўғон ва тўғри ичакдаги жарроҳлик операцияларида цефтриаксон ва 5 та нитроимидазолдан бирини, масалан, орнидазолни бир вақтда киритиш (аммо алоҳида-алоҳида киритиш, “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг) ўзини яхши томондан кўрсатди. 

  • Чиқарилиш шакли
    Инъекцион эритмани тайёрлаш учун кукун.