Компания тақдимоти
Лицензиялар ва сертификатлар
Прайс-листимизни юклаб олинг

Бензилпенициллин-Sanita Pharma

Бензилпенициллин-Sanita Pharma
1.0 Г

Халқаро патентланмаган номи:

Бензилпенициллин

Дори шакли:

Рангсиз, шаффоф шишадан тайёрланган, тиқинли ва пластикдан тайёрланган ҳимоя қалпоқчасига эга флакон.
  • Хусусиятлари

    Таркиби:

    1 дона флакон таркибида 1000000 ЕД бензилпенициллин натрий (бензилпенициллинга тенг) мавжуд

    Фармакологик хусусиятлари

    Биосинтетик пенициллинлар гуруҳига кирувчи антибиотик. Микроорганизмларнинг ҳужайра девори синтезини ингибирлаш ҳисобидан бактерицид таъсир кўрсатади.

    Граммусбат бактерияларга нисбатан фаол: Staphylococcus spp., Streptococcus spp. (шу жумладан Streptococcus pneumoniae), Corynebacterium diphtheriae, Bacillus anthracis; грамманфий бактериялар: Neisseria meningitides, Neisseria gonorrhoeae; анаэроб спора ҳосил қилувчи таёқчалар, ҳамда Actinomyces spp., Spirochaetaceae.

    Пенициллиназани ишлаб чиқарувчи Staphylococcus spp. штаммлари бензилпенициллин таъсирига чидамли. Кислотали муҳитда парчаланади.

    Бензилпенициллин натрий тузи калий тузи билан солиштирганда таъсирининг кўпроқ давомийлиги билан характерланади.

    Фармакокинетикаси

    Мушак ичига киритилганидан кейин инъекция жойидан тез сўрилиб кетади. Организм тўқималари ва суюқликларида кенг тақсимланади. Бензилпенициллин плацента орқали яхши ўтади. Мия қобиғи яллиғланишида ГЭБ. Т½  - 30 дақ.
    Сийдик билан чиқарилади.

  • Қўлланадиган ҳолатлар
    Бензилпенициллинга таъсирчан бўлган микроорганизмлар томонидан келтириб чиқарилган касалликларни даволаш, зардобли ва ўчоқли зотилжам, плевра эмпиемаси, сепсис, септицемия, пиемия, ўткир ва кичик ўткир септик эндокардит, менингит, ўткир сурункали остеомиелит, сийдик чиқариш ва сафро йўллари инфекциялари, ангина, тери, юмшоқ тўқималар ва шиллиқ қаватларнинг йирингли инфекциялари, сарамас, бўғма, қизилча, куйдирги, актиномикоз, акушерлик-гинекология амалиётида йирингли-яллиғланиш касалликларини даволаш, ЛОР – касалликлар, кўз касалликлари, сўзак, бленнорея, захм.
  • Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
    Бензилпенициллин ва пенициллинлар ва цефалоспоринлар гуруҳига кирувчи бошқа препаратларга нисбатан юқори даражадаги таъсирчанлик. Эпилепсиядан азият чекувчи беморларга эндолюмбал киритиш тақиқланган
  • Қўллаш усуллари ва дозалари

    Инфекция ўртача оғир кечганида мушак ичига ва вена ичига 250000-500000 ЕД; суткалик дозалар 1000000–2000000 ЕД. Оғир инфекцияларда (сепсис, септик эндокардит, менингит) суткасига 10000000–20000000 ЕД гача киритилади; анаэроб бактериялар юзага келтирадиган гангренада 40000000–60000000 ЕД гача.

    1 ёшгача бўлган болаларга 1 кг тана вазнига 50000–100000 ЕД суткалик доза тайинланади, 1 ёшдан катта болаларга – 50000 ЕД/(кг сут) дан. Оғир инфекцияларда  (менингит, сепсис, ўткир зотилжамнинг оғир шакллари) суткалик дозани 200000–300000 ЕД/кг гача ошириш мумкин; ҳаётий кўрсаткичлари бўйича – 500000 ЕД/кг гача.

    Суткалик доза 4-6 марта киритиш учун тақсимланади.

    Вена ичига киритилганида 1000000–2000000 ЕД препарат 5-10 мл инъекциялар учун сувда ёки натрий хлориднинг изотоник эритмасида эритилади, мушак ичига инъекциялар билан аралаш ҳолда суткасига 1-2 марта киритилади; вена ичига томчилатиб киритиш учун 2000000–5000000 ЕД препарат 100-200 мл натрий хлориднинг изотоник эритмасида ёки 5-10%ли глюкоза эритмасида эритилади.  

    Эндолюмбал тарзда, касалликнинг характерига қараб, катталарга 5000–
    10000 ЕД, болаларга 2000 дан 5000 ЕД гача киритилади. Препарат 1 мл га 1000ЕД ҳисобидан эритилади.

    Тери остига инфильтратларни санчиш учун қўлланади (100000-200000 ЕД препарат  0,25-0,5% ли 1 мл новокаин эритмасида эритилади)

    Эритмалар тайёрланиши биланоқ қўлланади, бунда уларга бошқа дориларни қўшишга йўл қўйилмайди.
  • Чиқарилиш шакли
    Рангсиз, шаффоф шишадан тайёрланган, тиқинли ва пластикдан тайёрланган ҳимоя қалпоқчасига эга флакон.