Компания тақдимоти
Лицензиялар ва сертификатлар
Прайс-листимизни юклаб олинг

Ампициллин-Sanita

Ампициллин-Sanita

Халқаро патентланмаган номи:

Ампициллин натрий

Дори шакли:

Флаконларга 500 мг ёки 1000 мг дан солинган инъекциялар учун эритма тайёрланадиган кукун.
  • Хусусиятлари

    Таркиби: 1 дона флакон таркибида ампициллин фаол моддасига қайта ҳисоблаганда ампициллин натрий тузи мавжуд – 500 мг ёки 1000 мг.

    Фармакологик хусусиятлари

    Ампициллин – ярим синтетик пенициллинлар гуруҳига кирувчи кенг таъсир доирасига эга антибиотик. Микроорганизмларнинг ҳужайра девори синтезини босган ҳолда бактерицид таъсир қилади. Пенициллиназа таъсири остида парчаланади. Кислотага чидамли.

    Қуйидаги микроорганизмлар препаратга доимий таъсирчан: пенициллиназани ишлаб чиқармайдиган Staphylococcus spp., Streptococci A, B, C, F, G, Str. рneumoniae; L. monocytogenes, Corynebacterium diphtheriae, Erysipelotrix rhusopathiae, Eikenellia, N. meningitidis, Bordetella pertussis, Clostridium spp., Propioniobacterium acnes, Peptostreptococcus spp., Actinomyces spp., Leptospira spp., Treponema; доимий таъсирчан эмас: Enterococcus faecalis, E. Coli, Proteus mirabilis, Salmonella spp., Vibrio cholerae, H. Influenzae, N. gonorrhoeae, Fusobacterium spp., Prevotella.

    Қуйидагилар препаратга чидамли: B. catarrhalis, Klebsiella spp., Enterobacter spp., C. diversus, C. freundii, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Morganella morganii, Y. enterocolitica, Pseudomonas spp., Acinetabacter spp., Xanthomonas spp., Flavobacterium spp., Alcaligenes spp., Nocardia spp., Campylobacter spp., Legionella pneumophila, Mycobacterium spp., Bacteroides spp., Mycoplasma spp., Chlamydia spp.

    Фармакокинетикаси

    Парентерал киритилганидан кейин организмдаги тўқималар ва суюқликларга ўтади, терапевтик концентрацияларда плеврал, перитонеал ва синовиал суюқликларда, сафрода аниқланади. Препарат плацентар барьердан ўтиб, она сутига ажралиб чиқади. Ярим чиқарилишx` даври тахминан 1 соат, анурияда у 12-20 соатгача ошади. Асосий қисми организм томонидан буйраклар орқали чиқарилади, бунда сийдикда антибиотикнинг жуда юқори концентрацияси ҳосил бўлади. Такрор киритилганида препарат кумуляцияланмайди, бу уни катта дозаларда ва узоқ муддат давомида қўллаш имконини беради.
  • Қўлланадиган ҳолатлар

    Бактериал инфекциялар: бронхит, зотилжам, дизентерия, сальмонеллёз, сальмонеллаларни узоқ вақт олиб юриш, холецистит, кўкйўтал, пиелонефрит, уретрит, эндокардит, тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари, гинекологик инфекциялар, қулоқ, томоқ, бурун инфекциялари, одонтоген инфекциялар, менингит, сепсис ва препаратга таъсирчан бўлган микроорганизмлар томонидан келтириб чиқарилган бошқа инфекциялар.

  • Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

    Ўта таъсирчанлик (шу жумладан бошқа пенициллинлар, цефалоспоринлар, карбапенемларга), жигар фаолиятининг оғир бузилишлари, кўкрак билан эмизиш даври (даволаниш даврида кўкрак билан эмизишни тўхтатиш керак).

  • Қўллаш усуллари ва дозалари

    Мушак ичига ва вена ичига. Катталарга суткасига 4-6 марта 250-500 мг дан; оғир инфекцияларда суткалик доза 10 г гача ва ундан кўпга оширилиши мумкин; болаларга ёшига қараб суткалик доза: янги туғилган чақалоқларга 100 мг/кг, 1 ёшгача бўлган болаларга 50 мг/кг, 1 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларга 50-75 мг/кг, 4 ёшдан катталарга 50 мг/кг.

    Даволаш ишларининг давомийлиги бемор ҳолатининг оғирлиги ва терапиянинг самарадорлигига боғлиқ (5-10 кундан 2-3 ҳафтагача ва ундан ортиқ).

  • Чиқарилиш шакли
    Флаконларга 500 мг ёки 1000 мг дан солинган инъекциялар учун эритма тайёрланадиган кукун