Компания тақдимоти
Лицензиялар ва сертификатлар
Прайс-листимизни юклаб олинг

«CPhI China 2017» кўргазмаси

ATM SANITA PHARMA компаниясининг вакиллари шу йилнинг 20-22 июнь кунлари Шанхайнинг янги SNIEC кўргазмалар марказида ўтказилган “CPhI China – 2017” Халқаро фармацевтика кўргазмасида қатнашди. 



Айтиш жоизки, 2017 йилда Хитой катталиги бўйича дунёдаги иккинчи фармацевтика бозорига айланиши кутилмоқда. Ҳозир соғлиқни сақлаш соҳасини дунё бўйлаб ислоҳ қилиш ишлари ўзининг муҳим такомиллашиш босқичидан ўтмоқда. Хитой эса барча халқаро фармацевтика команияларининг ривожи учун улкан имкониятларни тақдим этаётир.

“CPhI China Conferences” конференцияларида ATM SANITA PHARMA компаниясининг делегатлари фармацевтика саноатида муҳим қарорларни қабул қиладиган, дунёнинг турли мамлакатларида фаолият кўрсатувчи менежерлар билан суҳбат қуришга, бўлғуси ҳамкорларни топишга, Хитой фармацевтика саноатидаги охирги ишланмалар, технологиялар, тенденциялар ва ўзгаришлар билан танишишга муваффақ бўлди.   

Расмий маълумотларга кўра, кўргазмага 27000 нафар меҳмон ташриф буюрган ва унда фармацевтика сегменти бўйича 1700 та турли экспонат намойиш қилинган.


Рўйхатга қайтиш