Компания тақдимоти
Лицензиялар ва сертификатлар
Прайс-листимизни юклаб олинг

Инновациялар ва тадқиқотлар


«ATM SANITA PHARMA» МЧЖ ЧЭК компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ишлаб чиқарилувчи барча дори воситалари Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасида рўйхатдан ўтган. Барча препаратларга самарадорлигини тасдиқловчи клиник синовлардан ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар, шунингдек токсиклик йўқлигини аниқлашга қаратилган синовлар ҳақидаги хулосалар мавжуд бўлиб, бу уларнинг хавфсизлигини тасдиқлайди.

Компания самарали фаолият юритиши учун қуйидаги активлар шакллантирилган:

  • Европа Иттифоқи GMP ва миллий андозалар талабларига ва тавсияларига тўлиқ мос келувчи замонавий фармацевтика корхонасининг ривожланган тузилмаси;
  • қалбаки маҳсулотлар айланмасини истисно этувчи филиаллар ва ҳудудий ваколатхоналар тармоғи;
  • етакчи маҳаллий ва хорижий илмий марказлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган илмий-тадқиқотчилик фаолияти.
  • Маблағларни

янги ишланмаларга инвестиция қилиш, янги дори воситаларининг тадқиқоти ва уларни ишлаб чиқаришга чиқариш фармацевтика соҳасида ривожланишга эришиш воситаларидан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан ўзимизнинг инновацион ривожланиш дастуримизни амалга ошириш компаниямиз фаолиятида алоҳида ўрин тутади.  У қуйидагиларга қаратилган:

  • резистентликни белгиловчи омилларга қарши тура оладиган микробларга қарши янги препаратларни ишлаб чиқиш, уларнинг клиникагача бўлган ва клиник синовларини ўтказиш ҳамда бозорга чиқариш йўли билан микробларга чидамлиликни енгиш ва унинг кейинги тарқалишининг олдини олиш бўйича оптимал йўлларни излаш;
  • истиқболли технологиялар асосида, шу жумладан маълум молекулаларга яхшиланган фармакологик хусусиятларни бериш, уларнинг фаоллигини потенциялаш ва токсиклик самарасини камайтириш мақсадида уларни модернизациялаш йўли билан оригинал дори воситаларини ишлаб чиқиш.

Бугунги кунда компания микробларга қарши фаолликка эга ўндан ортиқ оригинал бирикмаларга патент олган.

Уларнинг кўпчилиги клиникагача бўлган ва клиник синовларнинг турли босқичларида турган бўлиб, яқин келажакда компания маҳсулотлари “портфели”ни тўлдиради.