Компания тақдимоти
Лицензиялар ва сертификатлар
Прайс-листимизни юклаб олинг
Босиб чиқарилиш версияси

Компанияда мансаб поғонасидан кўтарилиш


«ATM SANITA PHARMA» масъулияти чекланган жамият шаклидаги чет эл корхонаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 29 октябрдаги №П4800-сонли лицензияси асосида амалга оширади.

 

2016 йил сентябрь ойи ҳолати бўйича «АТМ SANITA PHARMA» МЧЖ ЧЭК ходимларининг сони 139 (бир юз ўттиз тўққиз) кишини ташкил этади. Улапрдан 43 (қирқ уч) нафари 2015-2016 йилларда тиббиёт коллежларини битириши биланоқ ишга қабул қилинган.

 

Корхона ходимлари мунтазам равишда малака оширишга юборилади. 2015 йилда 40 дан ортиқ ходим GMP (Тегишли ишлаб чиқариш амалиёти) бўйича ташқи таълимдан муваффақиятли ўтди, 20 дан зиёд ходим Игорь Манн, Брайан Трейси, Денис Каплунов, Николай Дорошчук, Дмитрий Турусин каби таниқли шахсларнинг малака ошириш семинарлари ва тренингларида қатнашди.   

 

Корхона бўлинмаларининг раҳбарлари 2016 йил март ойида «ISO 9001:2015. СМТ менежменти ва ички аудитор» сифат менежменти тизими соҳасида ташқи таълимни амалга оширди. Барча ходимлар муваффақиятли малака оширишди, 11 та сертификатга эга бўлинди. Эгалланган билимлар асосида 2016 йил июнь ойида корхонада ички аудитни ўтказиш бўйича комиссия тузилди ва ички аудит муваффақиятли ўтказилди.

 

Шунингдек корхонанинг иккита ходими Фармаконазоратда муваффақиятли ташқи ўқув курсларини ўтаб, « CTD  форматида рўйхатга олиш досьесини тузиш» мавзусида сертификатларга эга бўлди.

 

2016 йил охиригача қуйидаги мавзулар бўйича 10-12 нафар ходимни ташқи курсларда ўқитиш режалаштирилмоқда:

  •  ISO 9001:2015 бўйича сифат менежментининг самарали тизимини яратиш, ISO 9001:2015 бўйича СМТни ишлаб чиқиш;

  • Ишлаб чиқариш валидацияси ва ДВ сифатининг назорати;

  • ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими соҳасида таълим олиш. СМТ менежменти;

  • Фармакология корхоналарида фаолиятни GMP (Ишлаб чиқариш валидациясини чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш) қоидалари бўйича ташкиллаштиришни ўрганиш;

  • Сифат бўйича таваккалларни бошқариш; ИСО 5479-97* Маълумотларни статистика нуқтаи назаридан талқин қилиш. Нормал тақсимланишдан четга чиқишларни аниқловчи тестлар. Статистик таҳлил усуллари. Менежмент таваккаллари; 

  • GMP асослари;

  • LAL-тестни ўтказиш. ISO 17025 – Ўлчовларнинг ноаниқлигини баҳолаш;

  • GSP асослари (ДВ тегишли тарзда сақлаш амалиёти).  

 

Корхона ходимларининг бошқа ташкилотлар томонидан ўқитилишидан ташқари, бўлинмалар раҳбарлари томонидан янги ходимларнинг ҳам, олдиндан ишлаб келаётган ходимларнинг ҳам иш натижаларини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш учун зарур бўлган турли мавзулар бўйича ички ўқитиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Қуйида таълим мавзуларининг айримларини келтирамиз:

  • Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат муҳофазаси бўйича Меҳнат кодекси;

  • Корхонада ўзини тутиш қоидалари ёки меҳнат интизоми. Қоидабузарликлар турлари, интизомий жазо чоралари: ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш. Рағбат, корхонадаги рағбат турлари (ўқитиш, бир марталик нафақа, моддий ёрдам, меҳнат таътиллари, мукофот пули). Меҳнат таътили ва тўланмайдиган таътил, расмийлаштириш тартиби;

  • Ташкилот ҳақида умумий маълумотлар;

  • Ишлаб чиқаришнинг ўзига хослиги;

  • Бахтсиз ҳодисаларга олиб келувчи асосий ишлаб чиқариш омиллари ва сабаблари ҳамда уларни бартараф этиш;

  • Зарарли ишлаб чиқариш омиллари ҳақида умумий тушунчалар;

  • Индивидуал ҳимоя воситалари;

  • Хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги ва электр хавфсизлиги;

  • Шифокоргача бўлган ёрдам;

  • Санитария-гигиена меъёрлари;

  • Иш жойларида лавозим бўйича вазифаларни бажаришнинг назарий кўникмалари. Жараёнлар бўйича СОП билан таништириш;

  • Функционал вазифаларни ўргатиш;

  • Иш жойларини тайёрлаш тартиби;

  • Тегишли ишлаб чиқариш амалиёти.

 

Корхонада ходимларни ўқитишдан ташқари уларни рағбатлантиришнинг бошқа турлари ҳам кўзда тутилган. Масалан, барча давлат байрамларига, ходимнинг туғилган кунига мукофот пулларини бериш, ижтимоий имтиёзлар. Шунингдек, 2016 йилда корхонада СМАРТ тизими (ходимларнинг мақсад ва вазифаларини белгилаш) ишлаб чиқилди. Бу улар амалга ошираётган фаолиятнинг самарадорлигини баҳолаш имконини беради.

 

Корхона ходимлари унинг энг олий бойлиги ҳисобланади, чунки у чиқарилаётган маҳсулот сифати ва сонининг турғунлиги таъминлаш ва ошириш имконини беради. Виждонлилик, профессионаллик, мақсадга интилувчанлик, тезкорлик ва бирдамлик – завод жамоасини бирлаштириб турган фазилатлардир.

 

Кадрлар сиёсати корхонани ривожлантиришнинг муҳим омили эканини тушунган ҳолда, «ATM SANITA PHARMA» МЧЖ ЧЭК ҳар бир ходимни ривожлантириш, унинг ўзини намоён этиши учун иложи борича кўпроқ қулай шароитларни яратишга интилади. Биринчи навбатда, корхона истиқболли ходимларни қўллаб-қувватлайди ҳамда уларнинг маҳорати, шахмий салоҳиятини очиш учун бор кучини ишлатади ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини иложи борича кўпроқ таъминлайди.

 

Агар бизда ишлашдан манфаатдор бўлсангиз, унда анкета намунасини юклаб олинг, уни тўлдиринг ва hr@sanita.uz электрон манзилига юборинг.

Шунингдек ҳозир «Вакансиялар» бўлимида корхонадаги жорий вакансияларни ҳам кўришингиз мумкин.