Компания тақдимоти
Лицензиялар ва сертификатлар
Прайс-листимизни юклаб олинг

Фаолият тарихи


«ATM SANITA PHARMA» масъулияти чекланган жамият шаклидаги чет эл корхонаси 2012 йил март ойида таъсис этилган бўлиб, ўша йилнинг ўзида корхонада лойиҳа-монтаж ишлари ўтказилган.

Корхона ўзининг ишлаб чиқариш фаолиятини цефалоспоринлар қаторига кирувчи антибиотикларни “ин-балк” шаклида ишлаб чиқаришдан бошлади ва қуйидаги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштирди:

  • Цефазолин-Sanita;
  • Цефотаксим-Sanita;
  • Цефтриаксон-Sanita;
  •  Ампициллин-Sanita;
  • Бензилпенициллин-Sanita.

2013 йил охирида компания цефалоспоринлар қаторига кирувчи антибиотикларни тўлиқ цикл бўйича ишлаб чиқаришга ўтди. 2014 йилда корхона “Сочиладиган қуруқ кукунли аралашмалар шаклидаги инъекцион антибактериал препаратларни флаконларда ишлаб чиқариш лойиҳаси” доирасида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш давлат дастурига қўшилди. 2013-2016 йиллар давомида корхонада антибиотикларнинг барча асосий гуруҳларини ишлаб чиқариш ташкил этилди.

2013 йилда корхона илк бор ISO 9001:2008, O’zDSt ISO 9001:2009 стандартига мувофиқлик бўйича сертификатлаштиришдан ўтди. 2014 йилда «ATM SANITA PHARMA» «Good Manufacturing Practice (GMP), Directive FDA-21 CFR 210&211» сертификатини олди.   

Шунингдек 2014 йилда корхона томонидан қўшимча равишда қуйидаги маҳсулотларнинг тўлиқ цикл бўйича ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилди:

  • Цефоперазон-Sanita;
  • Цефоперазон+Сульбактам-Sanita;
  • Цефтазидим-Sanita;
  • Цефуроксим-Sanita.

2016 йилда корхона томонидан юқорида кўрсатилган маҳсулотлар турига қўшимча равишда қуйидагиларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди:

  • Аллертицин Рино 0,03%, 0,06% томчилар шаклида (10 мл)
  • Аллертицин Рино 0,03%, 0,06% спрейлар шаклида (10 мл)
  • Тауфон Sanita 4% томчилар шаклида (10 мл) 

Корхона ишлаб чиқариш ҳажмларини, маҳсулотлар турини ҳамда маҳсулот экспортини оширишни режалаштирган. «ATM SANITA PHARMA» ассортиментлар портфелининг асосини Ўзбекистон фармацевтика бозорида катта талабга эга бўлган антибиотиклар, яъни барча авлод цефалоспоринлари, шу жумладан уларнинг комбинациялашган шакллари ташкил этади. Яқин келажакда эса карбопенемлар, гликопептидлар, монобактамлар, полипептидлар каби микробга қарши препаратларнинг замонавий гуруҳларини босқичма-босич ўзлаштириш режалаштирилмоқда. 

Бугунги кунда «ATM SANITA PHARMA» МЧЖ ЧЭК – бу:

  • Кенг турдаги юқори сифатли маҳсулотлар;
  • Замонавий фармацевтика корхонасининг ривожланган тузилмаси;
  • Ишлаб чиқариш хоналарининг замонавий ва юқори технологик ускуналар билан юқори даражада жиҳозланганлиги;
  • Халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган тайёр дори препаратларини ишлаб чиқарувчи илғор технологияларнинг қўлланиши;
  • ISO ва GMP халқаро стандартлари бўйича махсус тайёргарликдан ўтган юқори малакали билимли мутахассислар штати;
  • Амалий соғлиқни сақлаш соҳасига инновацион дори препаратларини жорий этиш мақсадида фаол тадқиқотчилик ва аналитик фаолият;
  • Тиббиёт мутахассислари орасида таълим миссияси.