Компания тақдимоти
Лицензиялар ва сертификатлар
Прайс-листимизни юклаб олинг

Мақсадлар


«ATM SANITA PHARMA» МЧЖ ЧЭК ўзи ишлаб чиқараётган тайёр дори воситаларининг сифати учун юқори даражадаги масъулиятини англаган ҳолда қуйидаги фаолият йўналишларини  ўз олдига қўяди:

  • Корхонада ISO 9001 (2008 ва 2015 йиллар версияси) сифат менежменти тизими ва Oz’DSt 2766:2013 (GMP) давлат стандарти талабларига асосланган Интеграциялашган сифат тизими (ИСТ)ни жорий этиш ва уни ишчи ҳолатда ушлаб туриш;
  • Амалдаги қонунчилик ҳамда халқаро ишлаб чиқариш ва сифат стандартларига мувофиқ тайёр дори воситаларини ишлаб чиқариш, уларнинг сифатини назорат қилиш ва сақлашни тегишли даражада ушлаб туриш ва бунинг учун шароитларни яхшилаш;
  • Истеъмолчиларнинг ҳамёнбоп, сифатли ва импорт ўрнини босувчи препаратларга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқариладиган дори воситаларининг турларини кенгайтириш;
  • Нарх ва сифатнинг оптимал нисбатига эришиш орқали савдолар ҳажмини ошириш ҳамда фармацевтика бозорининг сезиларли сегментини эгаллаш;
  • Ишловчи ходимларнинг касб маҳорати ва малакасини мунтазам равишда ошириб бориш, ижтимоий меҳнат шароитларини яхшилаш, бажарилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш учун ходимларни рағбатлантириб бориш;